• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 октября 2022

Ўзбекистон ва Тожикистон бош прокурорлари ўзаро учрашишди

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.

324
0

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тожикистон Республикаси Бош прокурори таклифига биноан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрди.

Мазкур ташриф доирасида Н.Йўлдошев ва Тожикистон Бош прокурори Ю.Рахмон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар идоралараро муносабатлар, шунингдек икки давлат чегара олди ҳудудлари прокуратуралари ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Бош прокурор Н.Йўлдошев ўзаро манфаатли шериклик тамойилларига асосланган икки мамлакат прокуратура органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик ижобий динамика касб этаётганлигини таъкидлаб, 2022-2023 йилларга мўжалланган Бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорлик дастури бунга яққол мисол бўлишини айтиб ўтди.

Учрашув конструктив мулоқот, ўзаро тушуниш, ишчанлик ва дўстона руҳда бўлиб ўтди, унинг якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирдилар.

324
0