Поиск
RUUZ

Общество

Сўнгги 9 ой ичида 26 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Шунингдек, электр ва иссиқлик энергиясига 87,1 млрд сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

34views0replies
0

het.uz / Иллюстрация

Ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд сўм зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Қайд этилишича, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида аниқланган.
“Ўзэнергоинспекция” ва ваколатли органлар билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87,1 млрд сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.
Шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга электр тармоқларига ноқонуний уланган 758 та истеъмолчи томонидан тизимга 26,1 млрд сўм зарар етказилган.
Текширувларда ноқонуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 3608 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 35 та бригаданинг иши тўхтатилди.
34views0replies
0

Комментарии