Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 18 октябрь куни Фарғона шаҳар “Фурқат” МФЙ Баҳор кўчаси Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган У.Х бошқарувидаги “HOWO” русумли юк автомобили бошқаруви йўқотиши натижасида Баҳор кўчаси 92/921-уйда яшовчи фуқаро Ў.Ю.нинг яшаш уйига бориб урилган.
Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Ў.Ю.нинг яшаш уйига зарар етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.