Поиск
RUUZ

Погода

Бугун Тошкент ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кутилмоқда

Ўзгидромет пойтахтликларга мурожаат билан чиқди.

197views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун, 17 октябрда Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган эди.
Қайд этилишича, узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида 17 октябрь куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.
Шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига Ўзгидромет томонидан қуйидаги таклифлар:
Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак. Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида нам сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.
197views0replies
0

Комментарии