• 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 октябр 2022

Наманганда мактаб ўқитувчиси ўқувчини нима сабабдан ургани айтилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ берди.

1723
0
UzNews.uz

Наманганда мактаб ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини аёвсиз дўппослагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов ўқитувчи ўқувчини нима сабабдан калтаклаганини очиқлади.

Аниқланишича, 58-сонли мактаб ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилиб келаётган синф, яъни 5-В синф ўқувчиси (2011 й.т.) бошқа ўқитувчиларнинг дарс вақтида ўзининг ноўрин хатти-ҳаракатлари билан қолган ўқувчиларга халақит бериб келаётганлигини эшитиб қолган.

Танаффус пайтида уни тартибга чақирмоқчи бўлганида, ўқувчи синф раҳбарини менсимасдан унга гап қайтарган. Шундан сўнг, ўқитувчи жаҳл устида ўқувчининг баданининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

1723
0