Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Наманганда мактаб ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини аёвсиз дўппослади

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1230views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб ўқитувчиси ўқувчини синфхонада дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, Наманган шахар Давлатобод тумани ХТБга қарашли 58-сонли мактабнинг “География” фани ўқитувчиси Э.М. 2022 йил 13 октябрь куни соат 16:10 ларда ўзи синф раҳбарлик қилаётган ушбу мактабнинг 5-в синфига кириб, ушбу синф ўқувчиси бўлган 2011 йилда туғилган Х.М.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, баданининг турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Ушбу ҳолат ўша куннинг ўзида туман ИИБ томонидан назоратга олинган.
1230views0replies
0

Изоҳлар