Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда фермер норозилик сифатида банк биноси олдига молларини ҳайдаб келди

У кредит олиб, чет элдан зотдор қорамолларни олиб келган. Фермер фермер хўжалигида ер майдони йўқлиги ва озуқа етишмовчилигини айтиб, молларни туман марказидаги банк биноси олдига ҳайдаб келган. Ҳолатга изоҳ берилди.

250views0replies
1

Видеодан кадр

Аввалроқ, Ғузор туманидаги “Ғузор қудуқ чорва” фермер хўжалиги раиси Ҳамза Тоштемиров чорва фермер хўжалигида ер майдони мавжуд эмаслиги ва озуқа маҳсулотлари етишмовчилиги туфайли “Халқ банки” Ғузор тумани филиали биноси олдига чорва молларини ҳайдаб борганини айтиб ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра, “Ғузор қудуқ чорва” фермер хўжалиги томонидан 2020 йил 28 май куни АТ “Халқ банки” Ғузор филиалидан ажратилган 1 млрд 877 млн сўм миқдордаги кредит маблағи асосида Германиядан 67 бош Абердин Ангус зотли қорамоллари олиб келинган.
Банк кредитини ажратилишида банк томонидан фермер хўжалигида ушбу чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонлари етарли эканлиги эътиборга олинган. 
Қайд этилишича, Ғузор қудуқ чорва" фермер хўжалигига 67,7 гектар, шундан 42,7 гектар суғориладиган ва 25 гектар лалми ер майдонлари қонунда белгиланган тартибда туман ҳокими қарори ва аукцион баённомалари орқали ажратиб берилган.
Ер кодексининг қонун нормаларига кўра, "Ғузор қудуқ чорва" фермер хўжалиги томонидан келтирилган 67 бош чорва моллари учун жами 18 гектар ер майдони талаб этилади. Х.Тоштемировга қонун талаблари тушунтирилган.
Шунингдек, фермер хўжалиги раисига нисбатан ҳуқуқбузарлиги учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Раис бугунги кунда тижорат банкларидан кредит тўловларини тўлаш муддатини узайтиришни ва кредит учун фоиз тўловларини ҳисобланишини тўхтатишни талаб қилаётган бўлиб, унинг мазкур талабларининг қонунийлиги ва уни ижобий ҳал этиш масаласи ваколатли банклар томонидан ўрганилмоқда.
250views0replies
1

Комментарии