Поиск
RUUZ

Криминал

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки нафар жиноятчи мамлакатга олиб келинди

Улардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бўлса, иккинчиси 2 мингдан ортиқ фуқароларни алдаб, крипто фирибгарлик билан шуғулланган.

111views0replies
0

ИИВ

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан оғир жиноятлар содир этган халқаро қидирувдаги икки нафар жиноятчи экстрадиция қилинди, дея хабар берди ИИВ матбуот хизмати.
Унга кўра, Ўзбекистон, Украина, Польша ва Туркия Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки нафар жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Аниқланишича, қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида Украина интерпол ММБ ходимлари томонидан ушланган.
"Ўзбекистонда ижтимоий тармоқда жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик крипто фирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланди ва ҳибсга олинди", дейилади хабарда.
Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.
111views0replies
0

Комментарии