Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида банк менежери фуқаронинг пластигидан деярли 9 млн сўм пулни ечиб олди

У пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

77views0replies
0

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, Тошкент вилояти Қуйи чирчиқ туманида яшовчи 1989 йилда туғилган ёшли А.Ж. ариза билан мутасаддиларга мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 8,3 млн сўм пулларини ечиб олганлигини ва айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгар Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги тижорат банкларидан бирида менежер лавозимида ишловчи 27 ёшли А.Б.(1995 й.т) эканлиги аниқланган.
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, А.Б. ўз мансабидан фойдаланиб, фуқаро А.Ж.нинг банк картаси бошқарувини қўлга киритган ва ўзлаштирилган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳозирда банк ходимига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
77views0replies
0

Комментарии