• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 октября 2022

Тошкент шаҳри ва вилоятларда уй-жой ижарасининг ўртача нархи айтилди

Бугунги кунга қадар 96 мингдан ортиқ уй-жой ижара шартномаси расман рўйхатга олинган.

11 октября 2022
826
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача 1 миллион сўмни ташкил этади, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Қўмита, шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар “E-ijara” хизмати орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказишлари шартлигини эслатиб ўтди.

2022 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.

Мавжуд маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 миллион сўмдан сал кўпроқни ташкил қилади. Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача ўзгариб туради.

Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:

— 2 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача бўлган нархда — 3240 та турар-жой объекти;

— 5 млн сўмдан ортиқ — 255 та турар-жой объектлари.

Солиқ солиш мақсадида 2022 йилда мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

- Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;

- Нукус ва вилоят марказларида – 9500 сўм;

- бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм.

Қўмитанинг таъкидлашича, мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкдан олинадиган даромадга киритилади ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилади. Фақат талабаларга уй-жойни ижарага берганлар даромад солиғини тўламайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aдлия вазирлиги хорижликлар оқими туфайли ижарачиларни уй эгалари томонидан мажбуран чиқариб юбориш ҳолатлари кўпайиб бораётганига муносабат билдирган эди.

11 октября 2022
826
0