Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда биринчи босқич талабаларига икки ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

1-босқич талабалари учун сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади.

74views0replies
0

UzNews.uz

Ижарада турадиган 1-босқич талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тўлов миқдори сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм)ни ташкил қилади.
Бунда, олий таълим муассасалари томонидан биринчи курсда таҳсил олаётган, ижарада яшаётган талабалар рўйхатини шакллантириш ҳамда ижара компенсация тўловларини амалга ошириш юзасидан ректор (директор) буйруғи расмийлаштирилиб, тегишли маблағлар тўланиши белгиланди.
Икки ва ундан катта босқичда ўқиётган талабалар эса ижара берувчи билан шартнома тузиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда қабул қилинган ҳукумат қарори билан талабаларга ижаранинг бир қисми қоплаб берилиши тартиби белгиланган
74views0replies
0

Комментарии