Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент марказида автомобиль тезлиги 60 км/соатгача чекланди

Халқ депутатлари Тошкентда автомобиль тезлигини камайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилди.

334views0replies
0

UzNews.uz

Сентябрь ойи охирида Шаҳар кенгаши доимий комиссияси Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатгача чекланиши ҳақида хулосага келгани ҳақида хабар бергандик. 
Бугун, 10 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км/соатгача чекланади. Булар жумласига Алишер Навоий, Махтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.
Маълумот учун, бугунги кунгача шаҳарда рухсат этилган тезлик 70 км/соат эди.
Шунингдек, келгусида автомобиль тезлигини пасайтириш орқали ЙТҲлар камайишига эришилган тақдирда пойтахтнинг барча кўчаларида тезликни пасайтириши бўйича таклиф киритилади.
334views0replies
0

Комментарии