Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

Норасмий саммитда кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.

62views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Саммитда Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон президентлари ҳамда Арманистон Бош вазири қатнашди.
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди, дейилади хабарда.
Кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларидаги яқин алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланиб, Тошкентга қайтиб келди.
62views0replies
0

Комментарии