• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 октября 2022

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Стандартлаштириш соҳасида муайян муддатга қабул қилинадиган “дастлабки стандарт”ни (DS – Dastlabki Standart) қўллаш тартиби жорий этилмоқда.

266
0
senat.uz

Бугун 7 октябрь куни Олий мажлис Сенати биносида сенатнинг 33-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Дастлаб “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан мақулланди.

Давлат Раҳбари бошчилигида миллий иқтисодиётни юксалтириш йўлида улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Соҳа ва тармоқларда трансформация жараёнлари жадал кечмоқда. Айрим тармоқларга нисбатан халқаро даражадаги кўп йиллик чекловлар олиб ташланди.

"Глобал савдо-иқтисодий интеграцияларга киришиш билан боғлиқ жараёнлар фаоллашиб бормоқда (Жаҳон савдо ташкилоти). Буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлмайди. Миллий стандартлаштириш тизимини замон талаблари даражасида такомиллаштирмай туриб, рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш мушкул. Шу жиҳатдан қараганда мазкур Қонун ушбу йўлдаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим таркибий қисми дейиш мумкин.

Қонун соҳада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши баробарида катта вазифалар ҳам юклайди. Илмий-амалий, ташкилий-техник, кадрлар каби муҳим масалаларни самарали ҳал қилиш талаб этилади. Ҳукумат, мутасадди ва манфаатдор идора, ташкилотлар бунга алоҳида эътибор қаратишлари зарур", — деди Танзила нарбаева.

266
0