Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда героин ва марихуанани етказиб турган 19 ёшли "закладчик" қўлга олинди

Йигитни 20 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

232views0replies
0

Видеодан кадр

Ўтказилган профилактика тадбирлари давомида Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ИИВ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолатлари аниқланиб, уларга чек қўйилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.
19 ёшли Русланнинг хонадонини текшириш натижасида тарқатиш учун мўлжалланган 3 та пакетда героин ва гугурт қутисига солинган марихуана топилиб, мусодара қилинди.
Йигит героинни сотиш мақсадида ижтимоий тармоқ орқали сотиб олганини тан олди. Ҳибсга олинган куни у гиёҳвандлик моддаларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 26 та манзилга ташлаб кетган, наркотик беркитилган жойларни суратга олган, манзилларни сақлаб қолган ва кейинчалик харидорларга етказиш учун маълумотларни тайёрлаган. Бироқ, айни пайтда беркитилган барча ўрамлар топилган ва олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. ЖКнинг 2-моддасига биноан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Aйбланувчига 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
232views0replies
0

Комментарии