Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда диаметри 70-80 см келадиган улкан чинорлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатни зудлик билан ўз назоратига олган туман Экология бўлими давлат инспекторлари иштирокида ўрганиш жараёни олиб борилди.
Натижада, ҳудуддаги 2-3-сонли хонадонлар ёнида жойлашган чинор дарахтининг тана қисми табиий омиллар таъсирида касалланиб қуриб қолганлиги, фуқаролар ҳаёти, мол-мулкига жиддий хавф солиши эҳтимоли борлиги боис тегишли хулоса асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман Ободонлаштириш бошқарма томонидан амалга оширилган.