Поиск
RUUZ

Общество

Расул Кушербаевни онасидан ҳақорат қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Айбдорга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди.

765views1replies
0

t.me/deputat_kusherbayev

Кеча, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи фуқаро С. Султонов депутат Расул Кушербаевни ҳақорат қилганлигига доир иш кўриб чиқилди.
Ушбу суд мажлисида жабрланувчи Кушербаев ЖИБ Юнусобод тумани судидан онлайн иштирок этди.
"Суд С.Султоновни МЖтКнинг 41-моддасига (Ҳақорат қилиш) асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди. Якунида менга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилди", — дея маълум қилди Расул Кушербаев.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи Расул Кушербаевнинг марҳум онасидан сўккани ҳақида хабар берган эдик.
765views1replies
0

Комментарии