Жорий йилнинг 22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 атрофида Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қаршисида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.