• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 22 сентября 2022

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Президент иштирокидаги сессияда Зойир Мирзаев номзоди маъқулланди.

152
0

Бугун, 22 сентябрь куни Нурафшон шаҳрида Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда. Президент 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Депутатлар Зойир Мирзаев номзодини маъқуллашди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

152
0