Поиск
RUUZ

Происшествия

"Ёп оғзингни" — Миллий гвардия ходими бозорда фуқаро билан жанжаллашди

Ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

272views0replies
-1

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сариосиё тумани Деҳқон (озиқ-овқат) бозорида фуқаролар ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида жанжал юз бергани акс этган видео тарқали. Миллий гвардия Матубот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Сариосиё туманидаги Деҳқон (озиқ-овқат) бозори Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан шартнома асосида қўриқловга олинган. Жорий йилнинг 20 сентябрь куни ходимлар томонидан бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ноқонуний жойларда сотаётган сотувчиларни расталарга жойлаштириш жараёнида бозорчи аёллар билан низо келиб чиққанлиги ҳолати ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини, ходимларнинг хатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
272views0replies
-1

Комментарии