Поиск
RUUZ

Политика

АҚШ терроризмга қарши курашда ёрдам учун Ўзбекистон ва Тожикистонга 50 га яқин ҳарбий самолётлар бермоқчи — Politico

Гап Aфғонистонда ҳокимият алмашганидан кейин Ўзбекистонга олиб ўтилган ҳарбий-ҳаво кучлари ҳақида кетмоқда.

244views0replies
-1

Gul/AP Photo

AҚШ Aфғонистонда қўлланилган ҳарбий самолётларнинг бир қисмини Ўзбекистон ва Тожикистонга беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозими ва музокараларга кириш ҳуқуқига эга Конгресс ёрдамчисига таяниб ёзмоқда. 
Нашрнинг ёзишича, гап 46 та самолёт, жумладан C-улр орасида 208 умумий самолётлари, A-29 Super Tucano енгил ҳужумчи самолётлари, Mi-17, Mi-25 ва UH-60 Black Hawk вертолётлари ҳам бор.
Aфғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари мамлакатда ҳокимият алмашганидан кейин уларни Ўзбекистонга олиб ўтишга улгирган.
Ҳозирда AҚШ хавфсизлик ва терроризмга қарши алоқаларни чуқурлаштириш бўйича норасмий келишув эвазига самолётларнинг бир қисмини Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Келишув узоқ муддатда разведка маълумотлари алмашинувини кенгайтириш ёки Aфғонистондаги террорчилик фаолиятини назорат қилиш учун минтақавий таянч сифатида ушбу мамлакатларда қўшин ёки самолётларни жойлаштиришни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ нашр манбалари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг террористик тармоқлардаги маълумотларига кириш бўйича келишувни эҳтимолийроқ вариант деб атамоқда.
244views0replies
-1

Комментарии