Поиск
RUUZ

Общество

Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

Бунинг учун олий малака тоифасини сақлаб келган педагог 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши керак.

358views0replies
0

ЎзА

Халқ таълими вазирлигининг 12 сентябрдаги буйруғига асосан олий малака тоифасига эга педагог кадрлар мажбурий аттестация синовларидан озод этилади. 
Низомга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб қилинмаслиги белгиланди. Қарорга мувофиқ, 2022 йилнинг 2 августига қадар 15 йил йил узлуксиз иш стажига эга бўлган олий тоифали педагогларга ушбу ўзгаришлар татбиқ этилмайди.
Таъкидлаш жоизки, илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган магистр даражасига эга мутахассисларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган магистр даражасига эга педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар иккинчи малака тоифаси бўйича тарификациядан ўтказиш ҳам белгиланди.
Шунингдек, ҳужжатда олий малака тоифаси умрбод сақланиб қолинган ҳолда тарификация қилиниши ҳам келтириб ўтилган.
358views0replies
0

Комментарии