Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда фолбин фуқаронинг $200 минглик уйини ўзининг номига ўтказиб олди

У фуқарони даволаш эвазига диний томондан закот сифатида уйни ўз номига нотариал тартибга расмийлаштириб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

577views0replies
0

UzNews.uz

Тергов департаменти Матбуот хизматининг хабар қилишича, 8 август куни Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 44 ёшли Р.Д. ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, фуқаронинг 59 ёшли холаси Б.Л. ўзини диний табиб эканини таъкидлаб, 67 ёшли онаси Б.Б.ни даволаш кераклигини айтган. 
Аёл опасининг ишончига кириб, диний томондан закот сифатида унинг номида бўлган Намуна кўчасидаги 200 минг АҚШ долларлик уйини ўз номига нотариал тартибга расмийлаштириб олган. Фуқаро ИИБдан ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
577views0replies
0

Комментарии