Поиск
RUUZ

Туризм

АҚШ элчихонаси ноиммиграцион визалар учун қўшимча бепул онлайн суҳбат ўринлари очади

Октябрь-ноябрь ойларида ўтказиладиган суҳбатлар учун 500 дан ортиқ ўринлар ажратилади.

434views0replies
0

Иллюстрация / РИА

Консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун бепул онлайн суҳбат белгилаш билан боғлиқ қийинчиликларни тушунган ҳолда пайшанба куни, 15 сентябрь, маҳаллий вақт билан соат 16:00 да 500 дан ортиқ суҳбат ўринлари очяпти. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, октябрь ойидан декабрь ойигача бўлган кунлар учун очилади.
Очилган суҳбат ўринлари тезда тўлишини инобатга олиб, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш учун, саёҳатчилардан cуҳбат белгилаш учун тайёр бўлишлари сўралмоқда.
Маълумот учун, суҳбат белгилаш учун аввал онлайн анкета DS-160 формани тўлдириш ва штрих-код рақамига эга бўлиши лозим. Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, ўзнинг биографик маълумотларини айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритиш лозим. Қуйидаги тасвирда суҳбат белгилаш учун қандай маълумотлар талаб этилиши кўрсатилган.
434views0replies
0

Комментарии