Жорий йилнинг 22 август куни Самарқанд шаҳри Ургут тумани Навоий шох кўчалари бўйлаб гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомашиналарнинг йўналишини кескин ўзгартириб қўпол тарзда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ЙТҲ бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни содир этиб ҳаракатланганлиги акс этган видео лавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қоидабузарликларни содир этиб ҳаракатланган автомашиналар ҳайдовчилари топилиб, уларга нисбатан маъмурий тартибда баённомалар расмийлаштирилиб уларнинг автомашиналари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Самарқанд вилояти Ургут туман жиноят ишлар судида ушбу ҳайдовчиларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, МЖтКнинг 183-моддаси билан 11 нафар ҳайдовчиларрнинг 8 нафарига 15 суткадан, 3 нафарига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.