Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига ва Қироллик халқига таскин сўзларини билдирди.

176views0replies
0

BBC

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 
"Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди", - дейилади давлат раҳбарининг таъзияномасида.
Президент ушбу мусибатли дамларда Қиролга, унинг оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирди ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча 8 сентябрь куни Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтди. 
176views0replies
0

Комментарии