Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлаб, қочиб юрган эркак ушланди

Жабрланган аёл кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, шифохонада вафот этган.

908views0replies
0

Самарқанд ИИБ

Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлни номусига текканликда гумонланган эркак тергов органларидан яшириниб ҳали ҳамон озодликда эканлиги бўйича "Миллар" дастури хабар берган эди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати айбдор қўлга олинганини маълум қилди.
Вилоят ва тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган кенг қамровли қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахс дастлаб, Жиззах вилояти Зарбдор туманида, кейинчалик Арнасой туманида яшириниб юргани тўғрисида маълумот олинган.
"Ушбу шахсни топиш юзасидан тезкор қидирув ҳаракатлари олиб борилди ва у Арнасой туманида жойлашган кўл ортиларидаги чекка бир ҳудудида яшириниб юрган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди", - дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида.
Айни пайтда айбдор Пастдарғом тумани ИИБга олиб келинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу шахсга нисбатан 2022 йилнинг 12 март куни ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинганди.
908views0replies
0

Комментарии