Поиск
RUUZ

Общество

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, "тонировка" рухсатномаси ва бошқа хизматлар вақтинча тўхтатилди

Бу Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХБ сервер қурилмаларида профилактика ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

142views0replies
0

UzNews.uz

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл харакати хавфсизлиги хизматининг сервер қурилмаларида техник-профилактик ишлар олиб борилаётганлиги туфайли, жорий йилнинг 31 августидан 5 сентябрь кунига қадар my.gov.uz (ЯИДХП) вақтинча ишламайди, дея хабар берди my.gov.uz Ахборот хизмати.
Унга кўра, "Aвтотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш", "эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш", "Aвтомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия" ҳамда автомобил бошқаришга электрон ишончнома бериш каби тизим билан боғлиқ хизматлар вақтинча ишламайди.
Маълумот учун: "Aвтотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш" хизмати учун тўловни амалга оширганлар рухсатномаси техник ишлар якунидан сўнг тақдим этилиши маълум қилинди.
142views0replies
0

Комментарии