Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни махсус гувоҳномаларсиз сақлаш тақиқланмоқда

Махсус гувоҳнома Экология қўмитаси томонидан берилади.

88views0replies
0

Иллюстрация

Жорий йилнинг 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда фракция аъзолари томонидан дастлаб “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан томонидан бериладиган махсус гувоҳномаларсиз юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан сақлаш тақиқланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда сақлаш, шунингдек юридик шахслар томонидан ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ҳайвонот боғлари, террариумлар, цирклар, океанарийлар, дельфинарийлар, табиий питомниклар, илмий ва ўқув мақсадлари учун илмий ва таълим ташкилотларида сақлаш фақатгина Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган гувоҳнома асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан фракциянинг таклиф ва мулоҳазалари билдирилиб, биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
Шундан сўнг халқ вакиллари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.
88views0replies
0

Комментарии