• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 августа 2022

Тошкентда Lacetti'да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Ушбу шахс тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда автомашинани бошқарган.

554
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда Lacetti автомашинаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 август куни тахминан соат 22:20 атрофида 1986 йилда туғилган Ж.М. давлат рақами 01 M 701 CA бўлган Lacetti автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан МЖтКнинг 128 прим.5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилди.

554
0