Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда қарийб $16 минг қалбаки пулларни олиб кетаётган шахс ушланди

Экспертиза хулосаси қалбаки пулларни сотишда гумон қилинган шахсга нисбатан чора кўриш учун тергов бўлимига юборилган.

56views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБдан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 август куни Б.Э. исмли шахсга тегишли бўлган Spark автомашинаси салонидан қалбаки 15 762 AҚШ доллари топилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан, олиб қўйилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур купюралар ҳақиқийлигини аниқлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМга топширилди. Ўтказилган экспертизанинг хулосасига кўра, 157 дона 100 AҚШ доллари, 7 дона 10 AҚШ доллари ва 2 дона 1 AҚШ доллари қийматидаги купюралар қалбаки усулда тайёрланганлиги аниқланган.
Экспертиза хулосаси қалбаки пулларни сотишда гумон қилинган шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлимига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 3-қисми (“Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-тергов тадбирлар олиб борилмоқда.
56views0replies
0

Комментарии