Поиск
RUUZ

Спорт

Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг ғолиблари аниқланди

Футбол бўйича Тошкент вилоятининг "Дўстлик" жамоаси, мини-футбол бўйича Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги “Кўл” жамоаси мусобақада ғалаба қозонди.

71views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг апрель ойида ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилган эди. Мусобақанинг финал босқичи ўйинлари 22-27 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Кеча Тошкентнинг ЖАР спорт мажмуасига қарашли футбол майдонида Тошкент вилоятининг "Дўстлик" ва "Сирдарёнинг "Боғистон" жамоалари ўртасида финал учярашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда  Тошкент вилоятининг "Дўстлик" жамоаси рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Мини-футбол бўйича ғолиблик Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги “Кўл” жамоаси ёшларига насиб этган бўлса, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани “Пахта” жамоаси иккинчи, Фарғона вилояти Фарғона тумани “Оқтепа” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Навоий вилояти Хатирчи тумани “Жалойир” жамоаси ярим финалга қадар муваффақиятли ўйин намойиш этиб, кучли тўртликни якунлаб берди.
Футбол бўйича ўтказилган беллашувларда Тошкент вилоятининг Бўка тумани “Дўстлик” жамоаси биринчи, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Боғистон” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ва тўртинчи ўринлар Жиззах вилояти Жиззах шаҳар “Турон” жамоаси ҳамда Андижон вилояти Андижон тумани “Полосон” жамоаси ёшларига насиб этди.
Мусобақалар якунига кўра футбол ва мини-футбол бўйича “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши тўпурар” ва “Энг яхши дарвозабон” номинациялари ғолиблари аниқланди.
Эндиликда футбол ва мини-футбол бўйича биринчи ўринни эгаллаган жамоаларга улар истиқомат қиладиган маҳаллада мини-футбол майдончаcи, иккинчи ўрин соҳибларига универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган жамоалар маҳалласига эса “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдонлари қуриб берилади.
Республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларнинг (1, 2, 3 ва 4-ўринлар) Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида бир ҳафта мобайнида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши таъсисчилигидаги “Шафран” тоғ-курорт комплексида дам олишлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, ДХХ кубогининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 28 та жамоа вакиллари истиқомат қиладиган маҳаллаларда “WORKOUT” майдончалари барпо этилади.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирда ДХХ кубоги мусобақаларининг туман/шаҳар ва вилоят босқичларида аниқланган 792 нафар иқтидор соҳибларини маҳаллий профессионал жамоалар томонидан синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
71views0replies
0

Комментарии