Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди.
Абдужаббор Абдувоҳидов бу лавозимда 2018 йилнинг ўрталаридан бери ишлаб келаётган эди.
Бунгача у ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ректор лавозимларида ҳам ишлаган.