Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган ярмаркалар иш бошлади

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган бозорчалар ташкил қилинди.

60views0replies
0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида Мустақиллик байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган байрам ярмаркалари иш бошлади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 
Мамлакатдаги деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил этилган ярмаркалар 2022 йилнинг 20 августидан 5 сентябрига қадар ҳар куни бозорларнинг иш вақти чегарасида, яъни соат 08:00 дан 20:00 гача ишлайди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги асосий 11 та Фарҳод, Аския, Сергели, Эски Жува, Авиасозлар, Қўйлиқ, Юнусобод, Миробод, Қорақамиш, Наврўз ва Чилонзор деҳқон бозорларида мева-сабзавот, полиз, дуккакли, гуруч, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, ўсимлик ёғи, шакар ва турли ичимликлар савдоси ташкил этилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда махсус озиқ-овқат ярмаркаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотилишини кунлик мониторинг қилмоқда, уларнинг нарх-навоси ҳамда бозорларнинг маҳсулотлар билан таъминланганлик даражасини кузатиб бормоқда.
60views0replies
0

Комментарии