Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларда девордан сув оқиб тушаётганлиги акс этган видеолавҳалар тарқалди. Тошкент метрополитени ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, айни кунларда "Тошиссиққуввати" ДУК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, "Буюк ипак йўли" метро бекатининг юқори қисмидан ўтган иссиқлик қувурларига синов тариқасида сув юборилиши натижасида диаметри 400 лик бўлган қувур ишдан чиқиб, "Буюк ипак йўли" бекатига сув сизиб ўтган.
"Айни вақтда қувурларда сув тўхтатилган ва масъул ходимлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.