Поиск
RUUZ

Назначения

Чилонзор туманига янги ҳоким, прокурор ва ИИБга бошлиқ тайинланди

Бундан аввалги раҳбарлар дарахтларнинг кесилиши ортидан ишдан олинган эди.

310views0replies
1

Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Мурадов Жаҳонгир Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Бекобод шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган.
Туманнинг ИББ бошлиғи этиб Муродуллаев Алишер тайинланди.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи ортидан Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилганди. 
310views0replies
1

Комментарии