2022 йил 20 август куни соат 01:45 ларда, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўли 223-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Isuzu’ни “Водий - Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 2 та Lacetti автомашиналари билан тўқнашиб, йўлнинг ҳар иккала қисмига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида, автомашиналар техник шикастланган. Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси эса оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


