Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон делегацияси V Ислом бирдамлик ўйинларида 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 158 та медални қўлга киритди.

109views0replies
0

fb.com/MinistrySportUz

Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медални қўлга киритди.
109views0replies
0

Комментарии