Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Мазкур режим икки мамлакат ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида белгиланоқда.
Визасиз режим 2023 йил 1 январдан жорий этилади. У Саудия Арабистони фуқароларининг ўз ёки учинчи давлатга қайтиши учун авиачипталарни тақдим этиши шарти билан ишлайди.