Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди

Ҳар бола учун ойига 2,1 млн сўмгача пул берилади. Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун кўпи билан 5 нафар бола берилади.

222views0replies
0

president.uz

Ҳукумат қарори билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади.
Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради. Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин.
Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади. 10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.
Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади. Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.
Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм), 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм) миқдорида пул ажратилади.
222views0replies
0

Комментарии