• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 марта 2021

Ўзбекистонда “йил имоми” ва “энг обод масжид” аниқланди

Интернет фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

11 марта 2021
1172
0
Мусулмонлар идораси

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 10 март куни интернет кузатувчилари ўртасида ўтказилган “Йил танлови – 2020” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.   

Танлов натижаларига кўра, “Йил имоми” йўналишлари бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди.

1-ўрин. Андижон вилояти Балиқчи тумани “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов;

2-ўрин. Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов;

3-ўрин. Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Қўчқор ота” жоме масжиди имом-хатиби Солиев Муҳаммаджон.

“Энг обод масжид” деб қуйидагилар аниқланди:

1-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди;

2-ўрин. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжиди;

3-ўрин. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Рамазон қори” жоме масжиди.

11 марта 2021
1172
0