Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 3 киши 1 млрд сўмлик ичимлик сувини балиқ боқиш ва далани суғоришга ишлатиб юборди

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, прокуратурага оширилган.

104views0replies
0

Ўзсувтаъминот

Шаҳрисабз, Кўкдала ва Нишонда 3 нафар фуқаро жами 1 миллиард 564 минг сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати хабар берди. 
Жорий йилнинг июль ойида мазкур туманларда ўтказилган рейд тадбирлари давомида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ходимлари томонидан 3 та ҳолатда магистрал қувурга ноқонуний уланиб, жами 1 млрд 564 минг сўмлик ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланди.
Тегишли тартибда расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.
Қайд этилишча, ичимлик сувидан кимдир балиқ кўлини сув билан тўлдиришда, яна кимдир беда, тарвуз экилган даласини суғоришда фойдаланиб келган.
104views0replies
0

Комментарии