• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 15 августа 2022

Андижонда 23 ёшли талаба талабалар ётоқхонасида ўзини осиб қўйди

Прокуратура марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан текширув бошлади.

683
0
UzNews.uz

Андижон машинасозлик институтининг “Логистика” йўналиши 2-босқич талабаси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда UzNews.uz’га бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида 1999 йилда туғилган Қ.Д. Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасига бир ўзи келиб, тунаб қолиб эртаси куни соат 09:30 ларда ётоқхонанинг ҳожатхонаси эшигига кабел симидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Д.Қ.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий ҳамда суд-биологик экспертизаси тайинланган.

Шаҳар прокуратураси томонидан марҳумнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

683
0