Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзбекистон темир йўллари" Мустақиллик байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилди

Барча ички рейслар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинмоқда.

167views0replies
0

Яндекс

Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан 2022 йил 1-4 cентябрь кунларида қуйидаги тариф қисмидан киритилган байрам чегирмалар мавжуд: 
  • Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;
  • Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
  • Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
  • Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
  • "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.
Қайд этилишча, имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
167views0replies
0

Комментарии