• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 августа 2022

Қорақалпоғистонда ЙПХ ва Lacetti автомашинаси иштирокида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

575
0
Йўл ҳаракати хавфсизлиги

Жорий йилнинг 10 август куни соат 10:30 атрофида Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4H-155 "Бостан-Сарабий" автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчи (Автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга эмас), 1977 йилда туғилган З.Ю. Lacetti автомашинасини бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими, Н.А.га бириктирилган Nexia-3 хизмат автомобили билан тўқнашган. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ЙТҲ натижасида, Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси З.Ю. олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган. Шунингдек, ЙПХ ходими Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

575
0