• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 августа 2022

Алишер Қодиров хорижда ҳарбий хизматга ёлланган ўзбекистонликларни фуқароликдан маҳрум қилишни таклиф қилди

“Миллий тикланиш” партияси тегишли қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича маслаҳатлашувларни бошлади.

608
0
Миллий тикланиш

Депутат Алишер Қодиров хорижий давлатлар ҳудудида ҳарбий хизматга чақирувчи шахсларнинг мамлакатга киришини умрбод тақиқлаш Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этишни таклиф қилди. 

“Биз тегишли қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича маслаҳатлашувларни бошладик”, - дея қўшимча қилди Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаросининг ҳарбий хизматга кириши, хорижий давлатларнинг хавфсизлик органлари, полиция, ҳарбий адлия ёки бошқа шунга ўхшаш органларида хизмат қилиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

“Бу (жиноий жавобгарлик – таҳр.) самарасиз чорадир”, - дея қўшимча қилди партия раҳбари.

Аввалроқ, Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари Украинадаги операцияда иштирок этиш учун Амир Темур баталёнини ташкил етиш таклифи билан чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни жиноий жавобгарлик белгиланган хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли баталонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан огоҳлантирди.

608
0