Поиск
RUUZ

Общество

"Асалхоней"ни ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Бугун, Insta-блогер "Асалхоней"ни ўлдирган хоразмлик шахсга жазо тайинланди.

1143views0replies
0

Insta-блогер "Асалхоней"ни ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судларининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди. 
Бугун, 2022 йил 9 август куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчи К. Ш. (1997 йилда Хоразм вилоятида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К.Ш. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “и” банди ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан 16,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жиноят иши бўйича "Ипак Йўли” ОАИТБ Чилонзор филиалида сақланаётган 10 млн 269 минг сўм жабрланувчининг қонуний вакилига қайтарилиши ва судланувчидан қонуний вакил фойдасига 20 млн 849 минг 899 сўм қопланмаган зарар ундирилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Яшнобод туманида хоразмлик шахс ўзаро келишмовчилик сабаб "Асалхоней"нинг уйида уни пичоқлаб ўлдирганди.
1143views0replies
0

Комментарии