Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси cўнгги турда Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди.

366views0replies
0

Шахмат федерацияси

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди. Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.
Маълумот учун, Нодир Ёқуббоев Йорден ван Фореест билан, Нодир Абдусатторов Гири Аниш билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров ҳам дуранг қайд этди. Жаҳонгир Воҳидов эса ғалаба қозониб, Ўзбекистонга сўнгги турда ҳам ғалаба келтирди.
366views0replies
0

Комментарии