Поиск
RUUZ

Погода

Бугун Тошкентда магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда

Туш пайти оралиғида G3 даражали 4 баллик магнит бўронлари содир бўлиши прогноз қилинмоқда.

149views0replies
0

UzNews.uz / Юрий Кин

Тошкентда бугун, 8 август куни туш пайти оралиғида G3 даражали 4 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абулаҳатов маълум қилди.
Маълум қилинишича, магнит бўронлари 3 соатлик муддат оралиғида давом этиши мумкин.
"Магнит бўрони юқори фаоллиги туш пайтига тўғри келаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнит бўронларининг G3 даражаси кузатилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади", - дейилади хабарда.
149views0replies
0

Комментарии