Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда "Ипотека-банк" шўъба мудири пора билан қўлга тушди

У тадбиркорга 500 млн кредит ажратиб беришни ваъда қилган.

293views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, "Ипотека-банк" АТИБ вилоят филиалининг шўъба мудири Х.Т. L.S. МЧЖга қарашли Шўрчи туманидаги ишлаб чиқариш цехи биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
293views0replies
0

Комментарии